Линклар

logo-print
Россияда вақтинча яшаш учун рухсат олган АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуденнинг отаси Лон Сноуден ўғлини кўришга Россия бориш учун виза олганини айтди.

ABC телевидениесида якшанба куни чиқиш қилган Лон Сноуден ўғли ватанга қайтишини хоҳлашини айтди.

Бироқ Лон Сноуден расмийлар ҳоин деб атагани ҳисобга олинса, ўғли адолатли суд қилинишига ишончи комил эмаслигини урғулади.

АҚШнинг электрон кузатув дастурлари ҳақидаги махфий маълумотларни оммага ошкор қилган Эдвард Сноуден жосусликда айбланган.

Сноуденни жавобгарликка тортиш учун Қўшма Штатлар Россиядан уни қайтариб беришни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG