Линклар

Ироқда Ал-Қойдага алоқадор “Ироқ ва Левант исломий давлати” гуруҳи Рамазон ҳайити байрамида уюштирилган ва 74 киши ўлимига сабаб бўлган портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Гуруҳнинг билдиришича, шанба куни уюштирилган портлашлар Ироқ ҳарбий кучларининг жангариларга қарши олиб бораётган амалиётларига жавобан амалга оширилган.

Портлашлар асосан шия маҳаллаларида одамлар гавжум жойларда, ҳусусан бозорлар, масжидлар ва тамаддихоналар олдида ушутирилган.

Расмийларга кўра, портлашлардан ҳалок бўлганлар сони 74 кишига етган, юзлаб киши жароҳат олган.

Бир неча ҳафта олдин Ал-Қойда Бағдод яқинидаги қамоқхонага уюштирган ҳужум натижасида юзлаб жанггари қамоқдан қочишга муваффақ бўлган эди.

АҚШ ҳукумати Ироқда шанба куни портлашлар содир этганларни “Ислом душманлари” деб атади ва Ироқдаги Ал-Қойда раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодийни тутишга ёрдам берганларга 10 миллион доллар мукофот пули берилишини яна бир марта эълон қилди.
XS
SM
MD
LG