Линклар

Ямайкалик таниқли югурувчи Усейн Болт Москвада ўтаётган енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг 100 метрга югуриш мусобақсида олтин медални қўлга киритди.

26 ёшли Болт ушбу масофани 9,77 сонияда босиб ўтди.

2009 йили Берлинда ўтган жаҳон чемпионатида Усейн Болт юз метрлик масофани 9,58 сонияда босиб ўтиб, жаҳон рекордини ўрнатган эди.

Якшанба куни бўлиб ўтган мусобақада кумуш медал америкалик Жастин Гатлинга, бронза ямайкалик Неста Картерга насиб этди.

Усейн Болт 6 карра олимпиада чемпиони ва олти карра жаҳон чемпонидир. У шу кунгача 8 бор жаҳон рекордини ўрнатган.

Москвадаги енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати 10 августдан 18 августгача “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG