Линклар

logo-print

Исроил фаластинлик 26 маҳбусни озод қилиш қарорини маъқуллади


Исроил ҳукумати фаластинлик 26 маҳбусни озод қилиш қарорини маъқуллади. Мазкур тадбир икки томон ўртасида АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокараларини бошлашга йўл очиб берувчи илк қадамдир.

Бу маҳбуслар ўтган ойда Исроил томони озод қилишга розилик берган 104 маҳбуснинг биринчи гуруҳидир.

Қолган 78 маҳбус келаси 9 ой давомида, тинчлик музокаралари давом этадиган тақдирда босқичма-босқич озод қилинади.

Айни пайтда, якшанба куни Исроил ҳукумати Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун яна мингдан ошиқ уй қуриш режасини ҳам маъқуллади.

Мазкур қарор келаси чоршанба куни Исроил ва Ғарбий Соҳилда ўтказилиши режалаштирилган Исроил-Фаластин музокараларидан аввал эълон қилинди.

Тинчлик музокаралари 2010 йилда Исроил томонидан эгаллаб олинган Фаластин ҳудудларида яҳудийлар учун уйлар қурилишига оид режалар боис тўхтаб қолган эди.
XS
SM
MD
LG