Линклар

logo-print

Россия Бош прокуратураси Алексей Навальнийга қарши янги далилларни топганини айтмоқда


Москва мэри лавозимига мухолифат номзоди Алексей Навальний.

Москва мэри лавозимига мухолифат номзоди Алексей Навальний.

Россия Бош прокуратураси Москва мэри лавозимига мухолифат номзоди Алексей Навальнийнинг сайловолди кампанияси ноқонуний тарзда хориждан молияланаётганига ишора қилувчи далиллар топилганини айтмоқда.

Бош прокуратуранинг душанба куни маълум қилишича, ўтган ҳафта парламентнинг Либерал демократик фракцияси Навальний хориждан молиявий кўмак олаётгани тўғрисида илгари сурган иддаолар тасдиқланган.

Бош прокуратура аниқлагани иддао қилинаётган далиллар терговчиларга топширилган. Терговчилар бу далиллар асосида Кремлнинг ашаддий танқидчиси бўлган Навальнийга нисбатан жиноий иш қўзғатиши мумкин.

Навальний сайловолди штаби раҳбари Леонид Волков бу иддаоларни рад қилиб, сайловолди кампанияси ҳисоб рақамларига “хорижлик шахслардан бирорта тушум олингани йўқ”, дея баён қилди.

Ўтган ҳафта Навальний Интернет орқали Москва мэри Серегй Собяниннинг вояга етмаган қизи Москва марказида нархи камида 5,27 миллион АҚШ долларига тенг квартирани қаердан олганига оид саволни ўртага ташлади.

Собяниннинг матбуот котиби, мазкур квартира 2006 йилда президент маъмурияти тарафаидан Собянинлар оиласига тақдим қилингани ва кейинчалик хусусийлаштирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG