Линклар

Покистон билан Ҳиндистон Кашмир устида бир-бирини айблашда давом этмоқда


Назорат чизиғи Кашмир минтақасини икки мамлакат ўртасида бўлиб турувчи чегара ҳисобланади.

Назорат чизиғи Кашмир минтақасини икки мамлакат ўртасида бўлиб турувчи чегара ҳисобланади.

Ҳиндистон Кашмир минтақасида “ҳеч бир сабабсиз” ҳужум уюштириб, покистонлик тинч фуқарони ўлдирганликда айбланмоқда. Бу икки томон ўртасида Ҳимолойда жойлашган минтақа устида чиқаётган навбатдаги тўқнашувдир.

Матбуот Покистон армияси расмийсидан келтираётган иқтибосга кўра, Ҳиндистон қўшинлари душанба куни Назорат чизиғи деб юритиладиган ва де-факто чегара ҳисобланган ҳудудда ўт очган. Расмийнинг яна маълум қилишича, Покистон кучлари “ҳиндлар ўт очишига жавоб қайтарган”.

Ҳиндистон расмийлари бу айбловларга жавоб қайтарганича йўқ.

Кашмирни иккига бўлувчи чегара ҳудудларидаги вазият 6 август куни Ҳиндистон аскарлари пистирмага дуч келиб ўлдирлиши ортидан янада таранглашди.

Деҳли расмийлари бу ҳужумда Покистон армиясини айблади. Расмий Исломобод бу айбловларни инкор қилди.

Якшанба куни ҳам Покистон ва Ҳиндистон қўшинлари Кашмир минтақасида бир-бирига қарата ўт очишди. Сўнгги воқеалар асосан мусулмонлар яшайдиган Кашмирда 10 йил аввал эришилган сулҳга путур етказиши мумкинлигидан хавотир билдирилмоқда.
XS
SM
MD
LG