Линклар

Озарбайжон президентлигига номзод Рустам Ибрагимбеков ҳозирча мамлакатга қайтмайди


Озарбайжон президентлигига номзод, Оскар соҳиби, режиссёр Рустам Ибрагимбеков.

Озарбайжон президентлигига номзод, Оскар соҳиби, режиссёр Рустам Ибрагимбеков.

Озарбайжонлик таниқли кинорежиссёр, Оскар мукофоти соҳиби Рустам Ибрагимбеков мухолифат тарафидан президентликка номзод сифатида илгари сурилганига қарамай, ҳозирча Озарбайжонга қайтишдан тийилиб туришини маълум қилди.

Ўтган ойда Озарбайжон мухолифати октябрда ўтказилажак президент сайловида қатнашиш учун 74 ёшли Ибрагимбеков номзодини сифатида илгари сурди.

Ибаргимбековнинг айтишича, Бокуда ҳибсга олиниши эҳтимоли борлиги ҳамда Россия фуқаролигидан воз кечиш жараёни учун узоқ вақт талаб қилиниши боис, Озарбайжонга қайтиш масаласини кейинроққа суришга қарор қилган. Ибрагимбеков Озарбайжон ва Россия қўшфуқаросидир, президентликка даъво қилиш учун у Россия фуқаролигидан воз кечиши креак.

Машҳур режиссёр Франс Пресс агентлигига берган интервьюсида, Озарбайжон мухолифатидаги Демократик кучлар миллий коалицияси вакиллари унга мамлакатга қайтмасликни тавсия қилганликларини ҳам маълум қилди.

Кинорежиссёр Москвадаги ишларини битириб бўлгач, Озарбайжонга боришини билдирди.
XS
SM
MD
LG