Линклар

“Минг малак ва бир суврат” Москвада намойиш қилинмоқда


Леким Иброҳимов “Минг малак ва бир суврат” фонида.

Леким Иброҳимов “Минг малак ва бир суврат” фонида.

Ўзбекистонлик таниқли рассом Леким Иброҳимовнинг “Минг малак ва бир суврат” асари 12-15 август кунлари Москвада намойиш қилинади.

Ўзининг улканлиги билан машҳур бўлган “Минг малак ва бир суврат” асари Европанинг бошқа пойтахтларида ҳам намойиш қилинган.

Асарнинг баландлиги 8 метр ва узунлиги 66 метр бўлиб, умумий майдони 528 квадрат метрни ташкил қилади. Жами 1000та полотнодан иборат асарни ушлаб турадиган металл конструкция билан қўшиб санаганда, унинг умумий оғирлиги 22 тонндан ошади. Уни монтаж қилиш учун тўрт кун вақт кетади.

69 ёшли рассом Леким Иброҳимов асарининг дебюти ўтган йили Мадрид ва Прага шаҳарларида ташкил қилинган эди.

Москвадаги намойиш “Гостиний двор” мажмуасида ташкил қилинмоқда. Ундан кейин Хитойда ҳам улкан картина намойиши режаланмоқда.
XS
SM
MD
LG