Линклар

АҚШ тарихидаги энг катта кибер-жиноятда иштирок этганликда айбланаётган россиялик ҳакер ўзига нисбатан қўйилган айбловларни тан олмади.

Айбланувчи москвалик профессионал киберспортчи Дмитрий Смилянец душанба куни Ню Жерси штатидаги Нюарк федерал судида айбловларни тан олмаслигини маълум қилди.

Смилянец россиялик ва украиналик ҳакерлар билан жиноий гуруҳ тузган ҳолда кибер-ҳужумлар орқали 160 миллион дона кредит ва дебет карталар рақамлари ҳамда йирик корпорациялардан 300 миллион АҚШ долларини ўмарганликда айбланган эди.

Жабр кўрган корпорациялар орасида АҚШ фонд биржаси ҳам бор.

Смилянец 2012 йилнинг сентябр ойида Амстердамда ҳибсга олиниб, АҚШга экстрадиция этилган эди.
XS
SM
MD
LG