Линклар

logo-print

Бредли Мэннингни Нобел тинчлик мукофотига номзод этиш учун 100 минг имзо тўпланди


АҚШда жойлашган инсон ҳуқуқлари гуруҳи Wikileaks сайтига маҳфий ҳужжатларни тақдим этганликда айбланган оддий аскар Бредли Мэненнинги Нобел тинчлик мукофотига номзод этиб кўрсатиш учун 100 мингдан ошиқ имзо тўплади.

RootsAction гуруҳи имзолар қўйилган петициясини Ослодаги Нобел қўмитасига душанба куни тақдим этди.

Гуруҳ асосчиларидан бири Норман Соломонга кўра, Бредли Мэннинг маҳфий ҳужжатларни ошкор этиш орқали Ироқдаги урушнинг эртароқ тугашига ўз ҳиссасини қўшган.

Соломоннинг айтишича, Мэннингни мукофотлаш орқали Нобел қўмитаси 2009 йилда путур етказилган обрўсини қайта тиклаб олиш имкониятига эга бўлади.

Нобел қўмитаси 2009 йили эндигина президентлик курсисига ўтирган Барак Обамага Нобел тинчлик мукофотини тақдим этган эди.

Бредли Мэннинг июл ойида жосуслик, ўғирлик, компютер товламачилиги каби 19 айблов юзасидан айбдор деб топилди.

Мэнингга билдирилган айбловлар бўйича жазо муддати юз йилдан ошиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG