Линклар

Покистон-Ҳиндистон чегарасида қуролли можаро давом этмоқда


Ҳиндистоннинг Чегара хавфсизлиги кучлари Кашмирнинг Назорат чизиғи яқинида патрул назоратини ўтказаётган пайт, 2013 йил 8 август.

Ҳиндистоннинг Чегара хавфсизлиги кучлари Кашмирнинг Назорат чизиғи яқинида патрул назоратини ўтказаётган пайт, 2013 йил 8 август.

Иккига бўлиниб қолган Кашмир чегарасида сешанба куни эрталаб Покистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари ўртасидаги қуролли можаро яна давом этди.

Хабарларга кўра, Назорат чизиғи деб юритиладиган ва де-факто чегара ҳисобланган ҳудудда икки томонидан артиллерия ўт очгани эшитилган.

Кашмирнинг Покистон бошқарувидаги қисмида камида бир киши нобуд бўлган, бир неча одам яраланган. Аҳоли чегара ҳудудидан эвакуация қилинган.

Покистон Ҳиндистонни якшанбадан бери “ҳеч бир сабабсиз” ҳужум уюштириб келаётганликда айблади.

Ҳиндистон ҳарбийлари қўмондонлари эса мамлакат қўшинлари Покистоннинг сабабсиз уюштирган артиллерия ҳужумига жавоб қайтарганини таъкидлади.

Икки давлат ўртасида кескин вазият 6 август куни пистирмадан уюштирилган ҳужум оқибатида беш нафар Ҳиндистон аскарлари ҳалок бўлганидан кейин юзага келди.

Деҳли расмийлари бу ҳужумда Покистон армиясини айблади. Расмий Исломобод бу айбловларни инкор қилди.
XS
SM
MD
LG