Линклар

Россия Озарбайжон билан икки томонлама шартномалар имзоламоқчи


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан музокара олиб бориш учун Бокуга борди.

Кремл матбуот хизмати Россия раҳбари икки мамлакат ўртасидаги чегара масалаларига оид муҳокамада ҳам қатнашишини билдирди.

Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков Боку учрашувида “бешта ёки олтита икки томонлама шартнома имзолаш учун тайёрлаб қўйилгани”ни билдирди.

Ушаков келишувлар тафсилоти ҳақида бошқа маълумот бермади.

Россия ва Озарбайжон президентлари учрашувида Каспий денгизининг қонуний мақомини белгилаш билан боғлиқ масалалар ва Тоғли Қорабоғ муаммосига ечим топиш масалаларининг муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG