Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:56

БМТ Бош котиби Покистонга сафарини бошлади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун.
БМТ Бош котиби Бан Ки Мун сешанба куни Покистонга икки кунлик сафарини бошлади.

БМТ раҳбарининг ташрифи Кашмир минтақаси устида Покистон ва Ҳиндистон муносабатлари кескинлашган пайтга тўғри келмоқда.

13 август куни БМТ Бош котибининг Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ва Бош вазир Навоз Шариф билан музокара ўтказиши режаланган.

Чоршанба куни Бан Ки Муннинг Покистон мустақиллик куни муносабати билан уюштириладиган тадбирларда иштирок этиши кутилмоқда.

Покистон БМТнинг тинчликпарвар миссияларига энг кўп қўшин ва полиция кучларини жўнатган давлатлардан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG