Линклар

"Салим Абдувалиев ўз юртини севгани боис Тошкентга қайтди"


Ўтган ҳафта Озодлик манбаси Салим Абдувалиев мамлакатни тарк этганини маълум қилган эди.

Ўтган ҳафта Озодлик манбаси Салим Абдувалиев мамлакатни тарк этганини маълум қилган эди.

Ўзбекистонда “криминал авторитет” сифатида танилган Салим Абдувалиев Тошкентга қайтгани айтилди. Москвада истиқомат қилувчи тадбиркор Олимжон Тўхтаохуновнинг Озодлика айтишича Салим Абдувалиев тошкентга қайтган. Абдувалиевнинг Тошкентга қайтганини ëзган Би-Би-Си ўзбек ҳизмати унинг Италияга таътил учун борганига аниқлик киритди. Ўтган ҳафта Ўзбекистондаги Озодлик манбаси 63 яшар таниқли тадбиркор мамлакатни тарк этиб, Италияга борганини хабар қилган эди. Ўзбекистонликлар орасида "Салимбой" дея танилган тадбиркор мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари тарафидан МТС иши билан боғлиқ тергов доирасида сўроқ қилингани айтилади.


Бундан олдин Салим Абдувалиев Италиядан Британия пойтахти Лондонга ўтгани ҳақида Uzmetronom.com нашри ўз манбаларига таяниб хабар қилди. Озодлик бу хабарни бошқа манбадан тасдиқлатишга муваффақ бўлганича йўқ.

Ўтган ҳафта Озодлик манбаси Салим Абдувалиев мамлакатни тарк этганини маълум қилган эди.

Москвада истиқомат қилувчи тадбиркор Олимжон Тўхтаохуновнинг Озодликка айтишича, Салим Абдувалиев Тошкентга қайтган:

- Салим Абдувалиев Тошкентга қайтди. Чунки у ўз ватанини севади. Ўз ватанида унинг ҳеч қандай муаммоси йўқ. У ўз ватанига ëрдам беришни истайди¸ деб таъкидлади Олимжон Тўхтаохунов.

Бундан олдин Озодлик манбасининг айтишича, 63 яшар тадбиркор Ўзбекистон томонидан молиявий фирибгарликларда айбланиб халқаро қидирувга берилган “МТС–Ўзбекистон” уяли алоқа ширкатининг собиқ бош директори Беҳзод Аҳмедовнинг мамлакатдан чиқиб кетишида кўмаклашганликда гумон қилиниб, ҳуқуқ-тартибот идоралар томонидан сўроқ-саволга тутилавергани боис, Италияга кетиб қолган.

Озодлик манбаси унинг шу кунларда Италияда эканлигини айтган унинг Италиядаги телефон рақамини ҳам берган эди.

Озодлик мухбири Италияга доир бу рақамга қўнғироқ қилганида гўшакни ўзини Салим Абдувалиевнинг тансоқчисиман деб таништирган, ўзбек тилида гаплашган шахс кўтарди.

Суҳбатдош Салим Абдувалиевнинг Италияда эканини тасдиқлади.

"У кишини телефонга чақириб бера олмайсизми" деганимизда тансоқчи¸ Салим Абдувалиевнинг айни дамда магазин айланаëтгани боис телефонга кела олмаслигини билдирди.

“МТС–Ўзбекистон” ишида Абдувалиевнинг алоқаси бўйича иддаолар
“МТС–Ўзбекистон” иши бўйича Салим Абдувалиев сўроқ қилинаëтгани борасидаги илк иддао ўтган йили Ўзбекистон Халқ Ҳаракати нашрида эълон қилинган эди.

Бу нашрда чоп қилинган маълумотга кўра, Ўзбекистон Бош прокуратураси Салим Абдувалиев қиëфасида “МТС–Ўзбекистон” ишига боғлиқ иқтисодий қаллобликларда “айбдор” бўлган яна бир шахсни “топган”.

Чоп қилинган маълумотда Салим Абдувалиев Бош прокуратура ва МХХ (Миллий Хавфсизлик Хизмати) терговчилари тарафидан навбатма-навбат сўроқ қилингани иддао қилинади.

Орадан бир йил ўтиб бу маълумотни тасдқилаган Озодлик манбасига кўра Бош прокуратура Салим Абдувалиевни Хитойнинг “Huawei” ва “ZTE” ширкатлари билан собиқ бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги директори Абдулла Ориповлар орасида Хитой телекоммуникация ускуналарини Ўзбекистонга олиб келишда воситачилик қилганликда ҳам гумон қилган.

Шу йилнинг май ойида Тошкентнинг Қўйлиқ мавзесида жойлашган ва Салим Абдувалиевнинг асосий даромад манбаларидан бири ҳисобланган асфальт-бетон заводида прокуратура текширув бошлаган эди. Озодликнинг Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси, прокуратура текшируви ортида Абдувалиев гуруҳига зарба бериш мақсади ëтган бўлиши мумкин, дея билдирган эди.

2011 йилда WikiLeaks сайти эълон қилган АҚШ дипломатик ёзишмаларда Салим Абдувалиев "криминал авторитет" дея таърифланган эди. "Ўзбекистон ҳукуматидаги юқори лавозимли мулозимларнинг "криминал авторитет", деб танилган Салим Абдувалиев билан яқин алоқалари бор", дейилали АҚШ махфий депешаларида.

Салим Абдувалиевнинг шу кунларда Италияда қай тарзда ва қандай мақсадда юргани номаълум қолмоқда.

Салим Абдувалиев Ўзбекистон Кураш уюшмаси президентидир.

Уюшма Бош котиби Озодлик билан суҳбатда Абдувалиев ҳали ҳам уюшма президенти экани ва ҳозирда у ҳизмати сафарида бўлгани боис ваколатлари бош котиб зиммасида эканини айтди.

Аммо, Абдувалиев қачон қайтади, деган саволга уюшма вакили жавоб бермади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG