Линклар

Чехияда бош вазир истеъфога чиқди


Чехия собиқ Бош вазири Иржи Руснок.

Чехия собиқ Бош вазири Иржи Руснок.

Ўтган ҳафта мамлакат парламент ишончсизлик билдирган Чехия Бош вазири Иржи Руснок ҳукумати истъфога чиқди.

Сешанба куни президент Милош Земан Руснокнинг истеъфосини қабул қилди.

Бироқ Земан Руснокдан ва вазирлар янги ҳукумат тайинлангунига қадар ўз вазифасини вақтинча бажариб туришни илтимос қилди.

Жорий йил 10 июл куни Чехия Бош вазири Петр Нечас истеъфога чиққанидан кейин Руснок унинг ўрнини эгаллаган эди.

Келаси ҳафталар давомида Чехия парламенти ўзини тарқатиб юбориш масаласини муҳокама этиши кутилмоқда.

Агар парламент тарқалса, Чехияда муддатидан аввал сайлов ўтказилади.

Шанба куни президент Земан навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши тарафдори эканига ишора қилган эди.
XS
SM
MD
LG