Линклар

logo-print

Миср полицияси зўравонликни тўхтатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади


Миср полицияси ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсийнинг тарафдорлари билан ҳарбийлар ҳокимиятга олиб келган янги ҳукумат тарафдорлари ўртасида Қоҳирада рўй берган муштлашувни тўхтатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Хабарларга кўра, Мурсийнинг бир неча минг тарафдори Қоҳирадаги вазирликлар жойлашган бинога юриш қилган.

Намойишчилар кетаётган мавзеда яшайдиган одамлар намойишчиларни ҳақоратлаб уларга тош ва бутилкалар отган.

Мурсийнинг тарафдорлари ҳам уларга тошлар отган ва муштлашув келиб чиққан.

Зўравонликни тўхтатиш учун полиция кўздан ёш оқизувчи газ қўллаган.

Миср ҳарбийлари президент Муҳаммад Мурсийнинг истеъфоси талаби билан оммавий намойишлар ўтказилганидан кейин 3 июн куни Мурсийни ҳокимиятдан четлатган эди.

Ўшандан бери Мисрда рўй берган зўравонликлар оқибатида 250 дан ортиқ киши нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG