Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:06

Бан Ки Мун: Пилотсиз учқичлар ҳужуми қонун доирасида тартибга солиниши керак


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун пилотсиз учқичлар ҳужуми халқаро қонунлар билан тартибга солиниши кераклигини таъкидлади.

Сешанба куни Покистонга икки кунлик сафарини бошлаган БМТ Бош котиби Исломобод университетида қилган чиқишида хатоликка йўл қўймаслик ва тинч аҳоли орасида талафотлар олдини олиш учун барча чоралар кўрилиши кераклигини урғулади.

- Қуролли пилотсиз учқичлардан фойдаланиш, бошқа турдаги қуроллар каби, анча вақтдан бери амал қилиб келинаётган халқаро қонунлар, жумладан, халқаро гуманитар қонунларга мувофиқ тартибга солиниши керак, дея баён қилди БМТ Бош котиби.

Покистон ўзининг Афғонистонга чегарадош қабилалар яшайдиган минтақалари АҚШнинг пилотсиз учқичлари томонидан бомбардимон қилинишини тўхтатишга чақириб келмоқда.

Вашингтон эса пилотсиз учқичлар Ал-Қойда ва толиблар жанггариларига қарши курашда муҳим восита эканини айтиб келмоқда.

Бироқ Покистон бундай ҳужумлар мамлакат суверенитети ва халқаро қонунларга зид эканини таъкидлаб уни қоралаган.
XS
SM
MD
LG