Линклар

Ўзбекистондан қирғиз дипломати чақиртириб олинди


Ўзбекистондаги Қирғизистон элчихонасининг сиёсий масалалар бўйича 1-котиби Канатбек Шаршенбек Бишкекка чақиртириб олинди.

Маълумотга кўра, бунга Ўзбекистон ва Қирғизистон сайтларида дипломат Тошкентдаги уйи болахонасида маст аҳволда ўзбекларга нисбатан нафрат маъносидаги сўзларни айтгани ва унинг ўғлини даъволаётган “Тез ёрдам” ходимларини ҳақорат қилгани тўғрисидаги хабарлар асос бўлган.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги воқеа тафсилотларини ва бу хабарнинг нақадар ҳаққоний эканини ўрганиш мақсадида дипломатни Бишкекка чақиртириб олган. Бу борада расмий Бишкек бошқа маълумотларни ошкор этгани йўқ.

Айрим хабарларга қараганда, дипломат Канатбек Шаршенбек миллатлараро нафрат руҳида айтган сўзлари учун ўзбек шифокорларидан кечирим сўраган.
XS
SM
MD
LG