Линклар

Исроил 26 фаластинлик маҳбусни озод қилди


Жон Керри Фаластин лидери Маҳмуд Аббос билан учрашув пайтида.

Жон Керри Фаластин лидери Маҳмуд Аббос билан учрашув пайтида.

Исроил АҚШ қўлловида қайта жонланган Исроил-Фаластин тинчлик музокаралари олдидан яхши ният рамзи сифатида фаластинлик 26 маҳбусни озод қилди.

Маҳбуслар сейшанба куни кечқурун бўшатилди. Тинчлик музокаралари эса чоршанба куни Қуддусда ўтиши режалаштирилган.

Озод қилинганларнинг асосий қисми Исроил фуқароларини ўлдирганликда айбланганлар эди. Исроил музокараларнинг ижобий ўтишига қараб, фаластинлик 104 маҳбусни босқичма-босқич озод қилиш мажбуриятини олган.

Мазкур мажбурият АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг яҳудийлар ва фаластинликларни музокаралар столига қайтариш ташаббусининг бир қисми ҳисобланади.

Тинчлик музокараларининг биринчи босқичи Вашингтонда ўтган ойда ўтказилган эди.

Керри сешанба куни Исроил Шарқий Қуддус ва Иордан дарёси ғарбий қирғоғида яхудийлар учун уйлар қуриш ниятидан қайтмаганига қарамай, музокаралар давом этишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG