Линклар

Ҳиндистон флотига тегишли сув ости кемасида порталш рўй берди


Ҳодиса гувоҳлари олган видеода сув ости кемасида рўй берган портлашни кўриш мумкин.

Ҳодиса гувоҳлари олган видеода сув ости кемасида рўй берган портлашни кўриш мумкин.

Мумбай шаҳри портида Ҳиндистон ҳарбий флотига тегишли Россияда ишлаб чиқарилган сув ости кемаси бортида портлаш рўй бериб, ёнғин чиққанидан кейин субмарина чўкди.

Ҳиндистон ҳарбий флоти расмийларига кўра, INS Sindhurakshak сув ости кемаси бортида бўлган денгизчиларнинг 18 нафари бедарак кетган.

Ҳиндистон Мудофаа вазири А.К. Антони субмарина экипажининг баъзи аъзолари ҳалок бўлганини тасдиқлаб, бу воқеани Ҳиндистон учун “катта фожиа”, дея атади. Неча киши ҳалок бўлганини вазир аниқлаштирмади.

Ҳодиса натижасида бир неча киши жароҳатланди. Чоршанба куни рўй берган портлаш сабаблари ҳозирча номаълум қолмоқда.

Воқеа жойдан олинган расмларда субмарина ярим чўккан ҳолда кўрсатилган. Ҳодиса гувоҳлари олган видеода сув ости кемасида рўй берган портлашни ҳам кўриш мумкин.

Хабарларга кўра, 16 йил олдин ясалган кема яқиндагина Россияда таъмирдан ўтказилиб, Ҳиндистон ҳарбий флоти сафига қайтарилган.
XS
SM
MD
LG