Линклар

logo-print

Афғонистон парламентининг аёл депутати ўғирлаб кетилди


Афғонистон расмийлари мамлакат паламентининг аёл вакили ўғирлаб кетилганини тасдиқлашди.

Полициянинг чоршанба куни маълум қилишича, депутат аёл Фариба Аҳмадий Какар ўтган ҳафта охирида Ғазни вилоятида уч нафар фарзанди билан машинада кетаётган пайтда ўғирлаб кетилган.

Ғазни вилояти ҳокими ўринбосари Муҳаммад Али Аҳмадийга кўра, хавфсизлик кучлари душанба куни ўтказган амалиёт натижасида депутатнинг уч фарзанди озод қилинган. Лекин Какарнинг ўзи бошқа жойда асирликда бўлгани боис уни қидириш ишлари давом этмоқда.

Полиция вакилларининг маълум қилишича, гаровгирлар қамоқда тўрт нафар толиб жанггарисининг озод қилинишини талаб қилмоқда.

Толибон ҳаракати матбуот вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид депутатнинг ўғирлаб кетилганидан хабари йўқлигини айтмоқда.

Бундан аввал Какарнинг йўқолиб қолгани ҳақида турли хабарлар берилаётган эди. унинг эри депутат ўғирланмагани, унинг Туркияга кетганини айтаётган эди. Унинг қариндошлари эса, Какарнинг касалхонада эканини айтган эди.

Ўтган ҳафта Афғонистон парламентининг бошқа аёл депутати Руҳ Гул отиб яраланган эди.
XS
SM
MD
LG