Линклар

Тошкент бозорларида хориждан импорт қилинган саноат моллари нархи кейинги кунларда 15-20 фоизга ошди. Бунга Ўзбекистон президенти 22 июлда имзолаган қарор сабаб бўлгани айтилмоқда. Мазкур қарор билан Президент ўзининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2009 йил 5 августдаги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритган эди.

Тошкент бозорларида хориждан импорт қилинган саноат моллари нархи кейинги кунларда 15-20 фоизга ошди. Бунга Ўзбекистон президенти 22 июлда имзолаган қарор сабаб бўлгани айтилмоқда.

Мазкур қарор билан Президент ўзининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2009 йил 5 августдаги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритган эди.

Дўкондаги гап

Тошкентнинг "Малика" савдо марказидаги маиший техника савдоси билан шуғуланувчи дўконлардан бирининг ходими Озодлик билан суҳбатда ҳозирда товарни хориждан катта партияда маиший техника олиб келадиган фирмалардан қимматроқ нархда олишаётганини айтди.

Унга кўра, импорт маҳсулотларга аралаш бож тўлови жорий қилингани нарх ошишига сабаб бўлмоқда.

- Ҳозир биз товарни улгуржи савдо қилувчи фирмалардан олдингига нисбатан қиммат нархда оляпмиз. Уларнинг таможенний процедураси, пошлина, ҳар хил тўловлари ошгани ҳисобига биз нарх ошганини ҳис қиляпмиз. Мисол учун Ўзбекистонга олиб кирилган маҳсулотни олдин битта нархда олган бўлсак, ҳозир бошқа нархда оляпмиз. Олдингига нисбатан анча баланд нархда. Ўртача 15-20 фоизга, деди "Малика" савдо марказидаги маиший техника чакана савдоси билан шуғулланувчи дўкон ходими.

Президент қарори

Ўзбекистон Президенти 22 июлда имзолаган қарори билан ўзининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2009 йил 5 августдаги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритди.

Янги тартибга мувофиқ импорт маҳсулотларга аралаш бож тўлови жорий қилинди. Унгача Ўзбекистонга импорт қилинаётган товарларга фақат фоиз ҳисобида бож тўланар эди.

Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси ходими Озодлик билан суҳбатда янги тартибни тушунтирар экан, бундай деди:

- Тўловлар бор эди. Аммо ҳаммаси қайта кўриб чиқилди. Президент қарори билан ҳамма товарлар бўйича бож ставкалари қайта кўриб чиқилган. Рўйхат берилган. Ҳамма маҳсулотнинг ўнта рақамли коди бўлади. Ўшалар қайта кўриб чиқилган. Ҳар хил товарлар, аппаратура - ҳаммаси бор.

Ўзини таништиришни хоҳламаган Божхона қўмитаси ходими янги тартибни жорий қилишдан мақсад бож ставкаларини унификациялаш, тартибга солиш, ички бозорни ҳимоялаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва бошқа мақсадлар кўзланганини айтди.

Божхона қўмитаси ходимига кўра, импорт қилинаётган маиший техника, жумладан, телевизорлар, CD ва DVD плейерларга ҳам аралаш бож тўлови жорий қилинган.

Масалан, диагонали 52 сантиметрдан кичик бўлган телевизорлар мамлакатга олиб кирилаётган пайтда нархининг 30 фоизи миқдорида бож тўланиши керак. Бироқ бу сумма 35 АҚШ долларидан кам бўлмаслиги керак.

Бошқача айтганда, фоиз миқдори билан рўйхатда белгиланган бож миқдори солиштирилади. Қайси сумма катта бўлса ўша бож сифатида тўланади.


- Масалан, сиз товарни 300 долларга олган бўлсангиз, 30 фоизини ҳисобласангиз қанчадир сумма чиқади. Ўша сумма 35 доллардан кам бўлмаслиги керак. Агар кам бўлса, 35 доллар тўлайсиз. Қайси сумма катта бўлса ўша олинади.

Бож тўламай олиб кириладиган товар меъёри бор

Божхона қўмитаси ходими Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга ўз эҳтиёжи учун олиб кираётган товарлар белгиланган имтиёзли суммадан ошмаса бож тўланмаслигини қўшимча қилди.

- Бу ҳамма учун таллуқли. Чегарадош давлатдан тегишли тартибда 10 долларли товарни божсиз олиб кириш, чегарадош бўлмаган давлатдан 1000 долларли товарни божсиз олиб киришга имтиёз белгиланган. Ундан ошса ҳамма нарсага бож тўланади. Жисмоний ёки юридик шахс бўлишидан қатъий назар, деди Божхона қўмитаси вакили.

Бироз олдин жорий этилган тартиб

Ўзбекистонда жорий йил 1 майдан бошлаб мамлакатга олиб кирилаётган бир қатор маҳсулот турларига белгиланган акциз солиғи миқдори кўпайтирилган эди.

Ўзбекистон президенти қарорига биноан пиво маҳсулотлари учун акциз солиғи 100 фоизга оширилган ва бир литр пиво учун 1 доллар 30 центдан кам бўлмаган миқдорда белгиланган.

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари консервалари акцизи 50 фоиздан 70 фоизгача, сабзавот маҳсулотлари акцизи 30 фоиздан 50 фоизгача кўпайтирилган.

1 майдан бошлаб импорт қилинаётган ҳар бир минг дона сигарет учун 5 доллар бож тўлови белгиланган. Ундан олдин бу миқдор 3 долларни ташкил этган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG