Линклар

logo-print

Сирғали туманида бирданига 5 машина уришиб кетди


Воқеа жойида олинган суратни кўриб турибсиз

Воқеа жойида олинган суратни кўриб турибсиз

14 август куни эрталаб Тошкентнинг Сирғали туманида иккита автобус битта КамАЗ ва иккита "Нексия" машинаси иштирокида автоавария рўй берди. Натижада “Мерседес” русумидаги автобус шикастланди. Расмийларга кўра, воқеада ҳеч ким жабрланмаган.


14 август куни эрталаб Тошкентнинг Сирғали туманида иккита автобус битта КамАЗ ва иккита "Нексия" машинаси иштирокида автоавария рўй берди. Натижада “Мерседес” русумидаги автобус шикастланди. Расмийларга кўра, воқеада ҳеч ким жабрланмаган.

Тошкент ҳалқа йўлининг Сирғали туманидаги қисмида 14 август куни рўй берган воқеага тасодифан гувоҳ бўлган журналист Абдураҳмон Ташанов кўрганлари ҳақида Озодликка буларни айтди.

- Тошкент катта халқа йўлининг Сергели кўприги атрофида эрталаб соат 10 ларда жуда катта автоҳалокат содир бўлганига гувоҳ бўлдим. Ўша ерда тўхтаб воқеа тафсилотларини суриштирдим. Устига қум ортган "КамАЗ" келиб йўловчи автобуснинг биқинидан урган. Натижада яна битта катта "Мерседес" йўловчи автобус ва иккита "Нексия" автомобили ҳам шикастланган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Бу автоҳалокатлардан кейин анча-мунча қаттиқ жароҳат олганлар бўлиши мумкин, дейди Абдураҳмон Ташанов.

Унга кўра, автоавария бўлган жойни Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари ўраб олган. Автомобиллар ҳаракати тўхтатилган.

Сирғали туман Ички ишлар бўлими навбатчиси Озодлик билан суҳбатда туманнинг 5-массивида чоршанба куни эрталабки соат 09:25 ларда бешта машина иштирокида автоавария рўй берганини тасдиқлади.

- Бешинчи массивда UzGazOil заправкаси бор. Ўшани яқинида бўлган. Бешта машина, иккита "Мерседес" автобус, иккита Нексия ва битта "КамАЗ" машиналари. Автобусда йўловчилар бўлмаган, деди ўз исмини айтишни хоҳламаган Сирғали туман Ички ишлар бўлими навбатчиси.

Милиция ходимига кўра, тўқнашув бузилиб қолган “Мерседес” русумидаги автобусни техник хизмат кўрсатадиган бошқа “Мерседес” автобуси шатакка олиб бурилаётган пайтда содир бўлган.

Аварияга учраган автобуслар Сирғали туманидаги йўловчи ташишга ихтисослашган “4-Автобус саройи”га тегишли бўлган.

Мазкур автосарой директори ўринбосари Иброҳим Миртолибов воқеа қандай рўй бергани ҳақида Озодликка буларни айтди.

- Тортиб кетаётганда бўлган. Йигитлар йўлга чиқиб келаётган транспорт воситаларини тўхтатишган. "КамАЗ" тўхтаган. Ёнида бошқа "КамАЗ" ҳам бўлган. Автобусни олдига яқин келиб урилган. Иккита ойна синган, ёни пачоқ бўлган. Ҳар куни бўладиган авария бўлганда. Катта моддий зарар кўрилмаган.
"КамАЗ" ҳам тормозни босган. Лекин ҳисоб-китобда адашган. Машина қум олиб кетаётган бўлган. Тақ этиб қаттиқ зарба бўлмаган. Автобусда одамлар бўлмаган. Тан жароҳати олганлар йўқ, деди 4-автосарой директори ўринбосари.

Иброҳим Миртолибов автоавария пайтида ўша жойида бурилаётган иккита "Нексия" автомобилдан бирининг ёни озгина қирилганини, ёши улуғ киши бошқараётган иккинчи "Нексия"га ҳеч нарса бўлмаганини қўшимча қилди.

Миртолибов чоршанба кунги автоавария айбдорини суд ҳакамлари аниқлашини таъкидлади.

- Ким айбдор эканини суд ҳал қилади. Тергов ҳулосасига қараб судья қарор чиқаради. Ўша қарорга қараб айбдор шахс топилади, деди 4-автосарой директори ўринбосари Иброҳим Миртолибов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG