Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:37

Россияда "одам ови"га қарши акциялар ўтказилди


Меҳнат муҳожирларига қарши амалиётлар Красноярск шаҳрида ҳам ўтказилди.
Меҳнат муҳожирларига қарши амалиётлар Красноярск шаҳрида ҳам ўтказилди.

13 август куни Москвадаги Страстной булварда озодлик куйчиси, рус шоири Владимир Высоцкий ёдгорлиги ёнида «Одамларни овлаш шармандалигини тўхтатинг!» шиори остида норозилик акцияси ўтказилди. Тадбирга йиғилган жамоатчилик фаоллари Россияда олиб борилаётган “муҳожир ови” ва Гольяново чодир шаҳарчасини йўқотишни талаб қилиб чиқди.

13 август куни Москвадаги Страстной булварда озодлик куйчиси, рус шоири Владимир Высоцкий ёдгорлиги ёнида «Одамларни овлаш шармандалигини тўхтатинг!» шиори остида норозилик акцияси ўтказилди. Тадбирга йиғилган жамоатчилик фаоллари Россияда олиб борилаётган “муҳожир ови” ва Гольяново чодир шаҳарчасини йўқотишни талаб қилиб чиқди.

Норозилик акциясини мигрантлар ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи “Фуқаровий кўмак” ташкилоти ўтказди.

Москванинг четидаги Гольяново мавзеида мигрантлар учун ташкил қилинган лагерда одамларни ноқонуний сақлашни ҳамда Россия бўйлаб муҳожирларга қарши олиб борилаётган “зачисткаларни” тўхтатиш талаби билан чиққан ташкилот намояндалари муҳожирларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қўпол тарзда топталаётганидан хавотир билдирди.

Россияда "одам ови"га қарши акциялар ўтказилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:49 0:00


Гольяново лагеридаги вазият билан танишиб қайтган “Фуқаровий кўмак” ташкилоти раҳбари Светлана Ганнушкина Озодликка йиғилганларнинг талаблари тўғрисида айтиб берди.

- Ўтказилаётган облавалар одамларни овлашдир. Бу - Россия учун катта шармандалик! Бу тўхтатилиши керак. Ахир, ҳайвонлардан фарқимиз бўлиши керакку... Матвеевский бозоридаги жанжалда бизнинг фуқаролар иштирок этган, полиция ходимини бизники урган, мигрантларнинг бунга нима алоқаси бор?! (гап доғистонлик йигит ҳақида - таҳр.) Менимча, бу Москва мэри сайлови ва Олимпиадага тайёргарлик билан боғлиқ. Ксенофобия кайфиятини биринчи навбатда ҳукуматнинг ўзи кучайтирмоқда, деди Светлана Ганнушкина.

Ганнушкина хоним Озодликка Гольяново лагерига ҳозирда янги муҳожирлар олиб келинмаётгани, у ерда 533 нафар, асосан Вьетнам фуқаролари қолаётганини маълум қилди.



Москва шаҳар полицияси расмий хабарига кўра, Гольяновода сақланаётганларни депортация қилиш амалиёти уларнинг ҳужжатлари йўқлиги боис бошланмаяпти. Ҳужжатларни тиклаш устида Вьетнам элчихонаси билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Шунга қарамасдан, Светлана Ганнушкина ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари бу лагерь Россия қонунчилигига хилоф равишда қурилганини таъкидлаб, Россия Бош прокуратураси ва Тергов қўмитасига ариза юборганини қўшимча қилди.

Норозилик акциясини кузатиб бораётган мустақил журналист Соҳиба Ҳайитбоева Гольяново лагери очилган кун у ерда 100 га яқин ўзбек муҳожири борлиги, ҳозирда улар депортация марказларига жўнатилганини айтиб берди.

- Лагерь очилган куни тахминан 100 га яқин одам бор эди. Булар ҳисобга киритилмади, матбуотда эълон қилинмади. Уларни камайтириб-камайтириб, кеча охирги маротаба гаплашганимда 10 киши – 4 аёл 6 эркак қолганини айтишди. Уларни "спецприёмник"ларга олиб кетишяпти экан, сонини камайтириб. Аҳволлари жуда ёмон эди. Масалан, фақат совуқ сувга бош ювишади, ювинишади, қандай ушланган бўлса – шундай олиб келинган: кийим алмаштирилмайди. Кундузи иссиқ, дим, кечаси - совуқ. Бунинг устига, 4 кишига 1 тиш чўткаси беришибди, - бу гигиенага ҳам тўғри келмайди. Энг ёмони – касаллар кўп. Ичида ҳомиладор аёллар ҳам бор эди. Ҳозир ўзбеклардан жарима олиб, “ўзларинг билет олинглар, ўз хоҳишим билан, деб чиқиб кетинглар”, деб талаб қиляпти экан, дейди журналист Соҳиба Ҳайитбоева.

Акция иштирокчилари “Одамларни овлаш шармандалигини тўхтатинг!”, “Лагерь ноқонунийдир!”, “Собянин москваликларга уларнинг келажакдаги тақдирини намойиш қилди - лагерь!”, “Одамлар ноқонуний бўла олмайди!”, “Қулдорлар судлансин!” каби плакатларни кўтариб чиқди.

Россиянинг турли ўлкаларида “ноқонуний муҳожирларни овлаш” полиция амалиётларига қарши Москванинг яна иккита жойида норозилик акциялари ўтказилди.

Лермонтов майдонида “Россия социалистик ҳаракати” байроғи остида йиғилган 60 кишилик намойиш иштирокчилари Кремлнинг ва шаҳар мэриясининг миграция сиёсатини танқид қилиб чиқди.

10 кишилик бошқа пикет Гольяново лагеридан узоқда бўлмаган “Первомайский” савдо маркази олдида ўтказилди. Файерларни ёндирган москвалик ёшлар “Бугун мигрантлар – эртага биз!”, “Йўқолсин чегаралар, йўқотилсин депортациялар!”, деб ҳайқирди.

Россия бўйлаб меҳнат мигрантларига қарши ўтказилаётган амалиётларни таниқли олимлар ҳам кескин танқид қилмоқда.

Москвадан ташқари, Россия ҳукуматининг олиб бораётган муҳожирларга қарши сиёсатини қоралаб Санкт-Петербургнинг Кировский кўчасидаги Федерал миграция хизмати биноси олдида якка пикетлар ўтказилди.

Федерал Миграция хизмати хабарига кўра, Россияда бугунги кунда 3,5 миллион ноқонуний муҳожир қолмоқда, қонуний ишлаётган мигрантлар сони 1,8 миллион кишини ташкил этади. ФМС муҳожирлар сони Россияда йилдан-йилга кўпайиб бораётганини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG