Линклар

Ўзбекистонлик журналист сурат олгани учун милицияга тушди


Алексей Волосевич.

Алексей Волосевич.

Тошкент метросида “Огоҳлик - давр талаби” плакатини суратга туширгани учун журналист Алексей Волосевич қўлга олинди.

Росбалт агентлигининг 14 август куни кечга яқин маълум қилишича, Алексей Волосевич суратга олган плакат олдида ўтирган киши махсус хизмат вакили бўлиб чиқди. У милиция чақирган ва Волосевич милиция бўлимида бир ярим соат ушлаб турилган.

Журналистдан милиция ходимлари барча фотосуратларни ўчириб ташлашни талаб қилган. Милиция ходимлари махсус рухсатномга эга бўлмай туриб, метрода суратга олиш мумкин эмаслигини уқтиришган.
XS
SM
MD
LG