Линклар

logo-print

Исроил-Фаластин тинчлик музокараси ўтказилди


Исроил қамоқхонасидан озод қилинган фаластинликлардан бирини оиласи кутиб олмоқда.

Исроил қамоқхонасидан озод қилинган фаластинликлардан бирини оиласи кутиб олмоқда.

Қуддусда чоршанба куни Қўшма Штатлар воситачилигида Исроил-Фаластин тинчлик музокараларининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Ҳозирча учрашув натижалари ҳақида маълумот берилмади.

Музокаралар арафасида Исроил фаластинлик 26 маҳбусни қамоқдан озод қилган эди. Исроил 30 июлда Вашингтонда бошланган тинчлик музокараларининг кейинги босқичлари натижаларига қараб, яна 104 фаластинликни қамоқдан озод қилиш мажбуриятини олган.

Исроилнинг босиб олинган ҳудудларда яҳудийлар учун аҳоли пунктлари қуриш ниятидан воз кечмагани 2010 йилда Исроил-Фаластин тинчлик музокараларининг тўхтаб қолишига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG