Линклар

logo-print
БМТ экспертлари Суриядаги тўқнашувлар жараёнида кимёвий қурол қўлланилгани тўғрисидаги маълумотни текшириш мақсадида мазкур мамлакатга сафар қилади.

Бу ҳақда БМТ Бош котиби Бан Ги Мун баёнотида билдирилди. Баёнотда айтилишича, Сурия ҳукумати “расман текширув хавфсиз, самарали олиб борилишини таъминлаш учун қўйилган шартларни қабул қилган”.

Сурия ҳукумати экспертларга камида икки ҳафта мобайнида мамлакатда бўлишга рухсат берган.

Британия, Франция ва Қўшма Штатлар Сурия ҳукумат кучларини кимёвий қурол қўллаганликда айблаб келади. Сурия ҳукумати эса бу иддаоларни инкор этган ҳолда, кимёвий қурол исёнчилар томонидан қўланганини билдирган.
XS
SM
MD
LG