Линклар

logo-print

Қирғизистон экспертлари Украина шоколадида зарарли моддаларни топмади


Қирғизистон экспертлари Россияда тақиқланган Украина шоколадларида инсон учун зарарли моддалар йўқ, деган хулосага келди.

Қирғизистон бош санитар врачи Тўлў Исақов Украинанинг “Рошен” ширкати маҳсулотлари текширувдан ўтказилганини ва бу маҳсулотларда зарарли моддалар топилмаганини айтди.

Россия ҳукумати Украина ширкати маҳсулотлари зарарли эканини эълон қилиб, 29 июлда “Рошен” ширкати ширинликларини мамлакат ҳудудида сотилишини тақиқлаган эди.

Шундан сўнг Белорусь, Қозоғистон, Молдова ва Тожикистонда ҳам “Рошен” ширинликлари текширила бошланди. Аввалроқ Молдова ва Тожикистон Украина шоколадларида зарарли моддалар топилмаганини билдирган эди.

“Рошен” ширкати ўз маҳсулотларини собиқ совет республикалари, Канада, Германия, Исроил ва АҚШга экспорт қилади.
XS
SM
MD
LG