Линклар

Қозоғистонда террорчиликда айбланган олти кишидан иборат гуруҳ 6 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

Остонада чоршанба куни ўтган суд жараёнида гуруҳ раҳбари Серик Қўшалақов ва унинг беш нафар шериги террорчилик гуруҳи ташкил этиш, террорчлик ҳаракатлари, талончиликларни режалаштириш, қозоқ махсус хизматлари ходимлари, ҳукумат расмийларини ўлдиришни режалаштиришда айбдор деб топилди.

Май ойидан бери давом этаётган суд жараёнит ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.

Тергов ҳужжатларига қараганада, мазкур гуруҳ Остонадаги опера ва балет театрини портлатишни режалаган, шунингдек, Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасидаги жангари гуруҳларга молиявий кўмак кўрсатишга ҳаракат қилган.
XS
SM
MD
LG