Линклар

Мисрда полиция ва норозилар тўқнашуви пайтида ўлганлар сони 280 кишига етди


Мисрда ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ўтказаётган намойишни тарқатиш давомида 280 одам ҳалок бўлди, 2000 дан ортиқ одам яраланди.

Ҳукумат расмийларига кўра, чоршанба кунги тўқнашувда ўлганларнинг 235 нафари намойишчилар, 43 нафари хавфсизлик хизмати ходимларидир.

Муҳаммад Мурсийнинг партияси ҳисобланган “Мусулмон биродарлар” эса ўлдирилганлар сони расмий маълумотларда айтилганидан кўпроқ эканини иддао қилмоқда.

Чорашанба куни содир бўлган хунрезлик оқибатида Миср ҳарбий ҳукумати мамлакатда бир ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Миср муваққат ҳукуматида вице президент лавозимини бажараётган Нобел тинчлик мукофоти лауреати Муҳаммад ал Барадей қон тўқилишига норозлик сифатида истеъфо берди.

Намоишчиларга қарши куч қўлланилишини Туркия, Эрон, Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи кескин қоралади.
XS
SM
MD
LG