Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:52

Мисрдаги зўравонликларда 525 киши ўлгани расман айтилди


Мисрда чоршанба куни рўй берган зўравонликлар оқибатида кўрилган талафотлар сони ошиб бормоқда. Қоҳирад ҳокимиятдан четлатилган исломчи президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари намойиш лагерларининг куч билан тарқатилиши пайтида ўлдирилганлар 525 кишига етди. Уч ярим мингдан ошиқ одам жароҳатланган. Туркия Бош вазири БМТ Хавфсизлик кенгашидан Мисрда юзага келган вазиятни муҳокама қилиш фавқулодда мажлис ўтказишни талаб қилмоқда.



Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган рақамларга кўра, чоршанба куни Қоҳирада собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафдорларининг намойиши куч билан тарқатилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони шу пайтгача 525 кишига етган. 3500дан ортиқ одам жароҳатлангани айтилмоқда.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг 43 нафари полициячи бўлган.


Талафотлар сони янада ошиши мумкинлигидан хавотир билдирилаётган бир пайтда, Қоҳирада намойишчилар лагерларининг куч билан тарқатилиши Мисрнинг бошқа шаҳарларида ҳам зўравонликлар авж олишига олиб келди.

Собиқ президент Мурсий дохил бўлган Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракати ҳалок бўлганлар сони икки мингдан ошиқ эканини айтмоқда.



Қоҳирадан кейин бошқа шаҳарларда ҳам зўравонликлар чиқиши ортидан чоршанба куни Миср ҳарбийлари ёрдамида иқтидорга келган ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди.



Айни пайтда, Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон пайшанба куни Анқарада ўтказилган матбуот анжуманида БМТ Хавсзлик кенгашидан Мисрдаги вазиятни муҳокама қилгани фавқулодда мажлис ўтказишни талаб қилди.

- БМТ Хавфсизлик кенгаши тезроқ учрашиши керак. Ва барча аъзо давлатлар тегишли чоралар кўрилиши шарт деб айтиши керак. Агар кимдир тегишли чоралар кўрилишига қарши чиқса, улар зиммасига тарихий масъулият тушади, деди Эрдўғон.






Туркиянинг Эрдўғон етакчилигидаги исломчи ҳукумати президент Мурсийнинг ҳарбийлар аралашувида ҳокимиятдан четлатилишини танқид қилиб келмоқда.

Мисрда намойишчиларга қарши куч ишлатилгани Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва Эрон тарафидан ҳам қораланди.

Лекин Эрдўғон ғарб давлатларининг Яқин Шарқда рўй бераётган воқеаларни сукут сақлаб кузатиб турганини қоралади.

- Мен ғарб мамлакатларига мурожаат қилмоқдаман. Сиз Фалатстин, Ғазода рўй бераётган воқеаларни, Суриядаги воқеаларни сукут билан кузатиб турибсиз. 100 мингдан ошиқ одам ҳаётдан кўз юмди ва сиз ҳамон сукут сақлаб турибсиз. 400 минг одам Туркиядан бошпана изламоқда, сиз ҳамон сукут сақлаб турибсиз. Мисрдаги воқеаларга сукут сақлаб турибсиз. Қандай қилиб яна демократия, эркинлик, қадриятлар ва инсон ҳуқуқлари ҳақида гапирасиз?- деди Туркия раҳбари.





Миср муваққат ҳукуматида вице президент лавозимини бажараётган Нобел тинчлик мукофоти лауреати Муҳаммад ал Барадей қон тўқилишига норозлик сифатида истеъфо берди.

Мисрнинг муваққат ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб бир ойлик фавқулодда ҳолат режими, жумладан Қоҳира ва яна 10та вилоятда бир ой давомида коммендантлик соати амал қилишини билдирди.

Шунга қарамай Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракати тарафдорлари 3 июл куни ҳокимиятдан ағдарилган Мурсийнинг иқтидорга қайтарилиши талаби билан намойишларни давом эттиражакларини айтмоқда.

Мурсийнинг ҳокимиятдан ағдарилишига миллионлаб мисрлик у етакчилик қилган исломчи ҳукуматнинг 2011 йилдаги инқилобдан кейин Мисрдаги иқтисодий бўҳронни баратарф қила олмаганликда айблаб, кўчаларга чиқишии ортидан рўй берди.

Собиқ президент Ҳусни Муборакнинг 29 йиллик иқтидори даврида Мисрда фавқулодда ҳолат қонуни амал қилган. Муборак 2011 йилнинг февралида ҳокимиятдан ағдарилган эди.
XS
SM
MD
LG