Линклар

Бағдодда рўй берган бир нечта портлашдан кўплаб талафотлар кўрилди


Бағдоднинг бир нечта минтақасида, жумладан, Ироқ пойтахтининг дипломтик ваколатхоналар жойлашган қаттиқ қўриқланадиган “яшил зонасида” портлашлар рўй бергани хабар қилинмоқда.

Пайшанба куни эрталаб Бағдоднинг учта минтақасида камида учта бомба портлатилди.

Расмийларга кўра, портлашлар оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлган ва 30дан ортиқ одам жароҳатланган. Лекин расмийлар ўлганлар сони ошиши эҳтимоли борлигидан хавотир билдирмоқда.

Бомбаларнинг иккитаси шиаларга доир маҳаллаларда портлади. Яна битта портлаш шиа ва суннийлар аралаш яшайдиган маҳаллад рўй берди.

Йил бошидан бери Ироқда амалга оширилглан бомба хуружлари оқибатида уч мингдан ортиқ одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG