Линклар

Баҳодир Мамажонов шанба куни Рейнелл Гриффингга қарши рингга тушади


Баҳодир Мамажонов промоутер Дон Кинг билан уч йиллик шартнома имзолаган.

Баҳодир Мамажонов промоутер Дон Кинг билан уч йиллик шартнома имзолаган.

Ўзбекистонлик таниқли боксчи Баҳодир Мамажонов шу ҳафта охирида АҚШда навбатдаги жангни ўтказади.

Енгил вазндаги жаҳон чемпиони Баҳодир Мамажонов 17 август куни Юта штатининг Лэйтон шаҳрида америкалик боксчи Рейнелл Гриффингга қарши рингга тушади.

Бу ўзбекистонлик 25 ёшли Баҳодир Мамажоновнинг Донг Кинг промоутерлигида ўтказадиган илк жангдир.

Баҳодир Мамжонов шу пайтгача ўтказган 14 учрашувдан 13тасида ғалаба қилган биттасида бой берган. Унинг рақиби ню-орлеанлик боксчи Гриффин эса 25та жангда етти марта ғалаба қилган, 16 марта бой берган.

Баҳодир Мамажонов WBA бўйича енгил вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони бўлишига қарамасдан, шанба куни бўладиган жангда бу унвон тикилмайди.

Лэйтон шаҳрида ўтказиладиган бокс мусобақасининг асосий жанги америкалик боксчилар Билли Зумбрин билан Ҳенри Намауу ўртасида бўлади.

Шу йилнинг 12 апрел куни Невада штатидаги жангда Баҳодир Мамажонов кубалик Анжело Сантанани мағлуб қилганидан кейин дуёнинг энг машхур промоутери Дон Кинг у билан уч йиллик шартнома имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG