Линклар

logo-print
Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қоҳирада чоршанба куни собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари куч билан тарқатилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 525 кишига етганини маълум қилди. 3500дан ортиқ одам жароҳатлангани айтилмоқда.

Ички ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг 43 нафари полициячи бўлган.

Миср ҳарбийлари ёрдамида иқтидорга келган ҳукумат чоршанба куни Қоҳирада ҳокимиятдан четлатилган пезидент Мурсий тарафдорларининг иккита лагерини куч билан тарқатган эди.

Қоҳирада намойишчиларга қарши куч ишлаитлиши бутун Миср бўйлаб зўравонликларни келтириб чиқарди.

Айни пайтда, Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Мсирдаги вазият масаласини муҳокама қилгани БМТ Хавсзлик кенгашида фавқулодда мажлис ўтказишга чақирмоқда.

Эрдўғон “бу қатлиомга сукут сақлаб қараб турганлар уни амалга оширганлар билан баробар айбдордир”, дея баён қилди.

Туркиянинг Эрдўғон етакчилигидаги исломчи ҳукумати Мисрда ҳарбийлар аралашувининг кескин танқид қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG