Линклар

Ҳиндистон бош вазири Покистонни огоҳлантирди


Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингх Мустақиллик кунига бағишланган маросимда қатнашди.

Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингх Мустақиллик кунига бағишланган маросимда қатнашди.

Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингх мамлакат Мустақиллиги куни муносабати билан қилган чиқишида қўшни Покистонни Ҳиндистонга қарши ҳаракат қилмасликдан огоҳлантирди.

Пайшанба куни Деҳлидаги Лаъл Қаъла олдидаги майдонда ўтказилган маросимда сўзлаган Сингх “Покистон билан муносабатлар яхшиланиши учун улар ўз ҳудуди ва ўз назоратидаги ҳудудлардан Ҳиндистонга қарши ҳаракатларни тўхтатишлари керак”, дея баён қилди.

Ҳиндистон ўтган ҳафта икки мамлакат даъво қиладиган Кашмир минтақасида беш ҳинд аскарининг ўлдирилишида Покистонни айблаб келмоқда.

Кашмир устидаги қарама-қаршиликнинг яна авж олиши ядровий қуролга эга икки қўшни давлат ўртасида тинчлик музокаралари қайта тикланишига оид умидларни пучга чиқарди.

Ҳиндистон 1947 йилда Британиядан мустақиллик эълон қилинган кунни нишонламоқда. Покистонда мустақиллик куни кеча нишонланди.
XS
SM
MD
LG