Линклар

logo-print

Озарбайжонда Туркий тилли давлатлар президентлари учрашади. Ислом Каримов қатнашмайди


Президент Ислом Каримов 1992 йилда тузилган ташкилот йиғинларига ҳеч қачон қатнашмаган.

Президент Ислом Каримов 1992 йилда тузилган ташкилот йиғинларига ҳеч қачон қатнашмаган.

Озарбайжонда жума куни ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия президентлари учрашади.

Президентлар иштирокидаги йиғин пойтахт Бокудан 200 килметр шимолроқда жойлашган Қабала шаҳрида ўтказилади.

Туркий тилли мамлакатлар парламентлараро ассамблеясининг бош котиби Рамил Ҳасанов 16 август кунги саммитда президентлар ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида эркин савдо зонасини ташкил қилиш масаласини муҳокама қилишларини маълум қилди.

Одатга кўра, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши учрашувида Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари қатнашмайди.

Президент Ислом Каримов 1992 йилда тузилган ташкилот йиғинларига ҳеч қачон қатнашмаган.

Мазкур ташкилот Туркий тилли мамлакатлар маданиятини сақлаб қолиш ва ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни кучайтириш мақсадида тузилган.
XS
SM
MD
LG