Линклар

Москвада 1800 меҳнат муҳожири ушланди


Москвалик ҳуқуқ фаоллари чодир лагерда муҳожирлар “ноинсоний” шароитда сақланаётганини айтиб, унинг ёпилишини талаб қилмоқда.

Москвалик ҳуқуқ фаоллари чодир лагерда муҳожирлар “ноинсоний” шароитда сақланаётганини айтиб, унинг ёпилишини талаб қилмоқда.

Москва яқинидаги Одинцово шаҳарчасида, маҳаллий бозорда ноқонуний мигрант деб айтилаётган 1800га яқин меҳнат муҳожири полиция томонидан ушланди.

Москва вилояти Ички ишлар бошқармаси расмийларининг журналистларга маълум қилишича, қўлга олинганларнинг 240 нафари миграция қонунини бузганликда айбланган, 68 нафар муҳожир эса ҳужжатларни қалбакилаштирганлик ва ноқонуний миграция уюштирганликда айбланмоқда.

Ўтган ойда Москвадаги бозорлардан бирида полиция зобити қаттиқ калтакланиши ортидан Россия ҳукумати ноқонуний меҳнат муҳожирларига қарши таъқибларни кучайтирган.

Июл ойидан бери минглаб меҳнат муҳожири, асосан марказий-осиёлик мардикорлар ҳибсга олинди.

Бу орада муҳожирларнинг 600дан орқтиғи, жумладан, болалар Москвада ташкил қилинган чодир лагерда сақланмоқда.

Москвалик ҳуқуқ фаоллари чодир лагерда муҳожирлар “ноинсоний” шароитда сақланаётганини айтиб, унинг ёпилишини талаб қилмоқда.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Россияда 5 миллиондан 8 миллионгача ўзбекистонлик меҳнат қилади. Ўзбекистонлик мардикорларнинг кўпчилиги ноқонуний экани айтилади.
XS
SM
MD
LG