Линклар

АҚШ Президенти Барак Обама Мисрдаги зўравонликларни кескин қоралади


Миср намойишчиларга куч қўлланиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 525 кишига етганини маълум қилди.

Миср намойишчиларга куч қўлланиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 525 кишига етганини маълум қилди.

АҚШ Президенти Барак Обама Қоҳирада намойишчиларга қарши куч қўлланиши оқибатида 500дан ортиқ одам ўлдирлиши ортидан, Қўшма Штатлар Миср билан ўтказилиши режалаштирилган қўшма ҳарбий машқларни бекор қилишини билдирди.

Массачуссетс штатида таътилда бўлган Обама пайшанба куни қилган чиқишида АҚШ Миср ҳукумати ҳаракатини кескин қоралашини айтиб, тинч намойиш ўтказиш ҳуқуқини ҳурмат қилишга чақирди.

У шунингдек, зўравонлик билан сиёсий қарама-қаршиликларни ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлаб, ҳеч бир томон ёки шахснинг тарафини олмаслиги ҳамда Қўшма Штатлар Мисрда фавқулодда ҳолат режими бекор қилини лозимлиги баён қилди.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қоҳирада чоршанба куни собиқ президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари куч билан тарқатилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 525 кишига етганини маълум қилди. 3500дан ортиқ одам жароҳатлангани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG