Линклар

logo-print
Ёз охирига келиб Ўзбекистонда яна ҳаво ҳарорати исийди. Ўзбекистон синоптикларининг маълумотига қараганда, 17-20 августда республиканинг айрим вилоятларида 40 даражагача иссиқ бўлади.

Хоразм, Қорақалпоғистон, Бухоро ва Навойи вилоятларида 33-38 даража, чўл ва дашт ҳудудларида 40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхандарёда ҳам мана шундай об-ҳаво кузатилади.

Фарғона водийсида эса 17-20 август кунлари 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бугун Ўзбекистонда ҳаво 33-38 даража иссиқ бўлади. Тошкентда 34-36 даража иссиқ.
XS
SM
MD
LG