Линклар

logo-print

Қирғизистон фуқаролик жамияти Россиядан товон пули талаб қилмоқда


Қирғизистондаги бир қатор нодавлат ташкилотлари Чор Россияси томонидан бостирилган 1916 йилдаги халқ қўзғолонида ўлдирилганларнинг қариндошларига Россия томонидан товон пули тўланишини талаб қилмоқда.

Бундай талаб Қирғизистон парламенти ва ҳукуматига тақдим этилган. Талабномада айтилишича, 1916 йилда Россия томонидан қирғиз халқи геноцид қилинган ва бунинг учун Россия ҳукумати жавоб бериши зарур.

1916 йилда қирғизлар Чор Россияси зулмига қарши қўзғолон кўтараган эди. Тарихчиларга кўра, қўзғолонни бостириш жараёнида 200 минг қирғиз қириб ташланган.

2008 йилда қирғиз парламенти август ойининг биринчи якшанбасини қирғин қурбонларини хотирлаш куни сифатида эълон қилган. Парламентнинг бу қарори Москва расмийлари норозилигига сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG