Линклар

Ливандаги Ҳизбуллоҳ офиси олдида портлаш содир этилди


Ҳизбуллоҳ жангарилари ҳаракат байроғини олиб ўтишмоқда.

Ҳизбуллоҳ жангарилари ҳаракат байроғини олиб ўтишмоқда.

Ливан пойтахти Бейрутдаги Ҳизбуллоҳ гуруҳи биноси олдида мина ўрнатилган машина портлаши оқибатида 18 киши ўлди, ўнлаб одам ярадор бўлди.

Мазкур портлаш учун масъулиятни суний мусулмонлар жангари гуруҳи ўз зиммасига олгани айтилмоқда.

Пайшанба куни содир этилган бу портлаш Суриядаги урушнинг Ливандаги акс-садоси сифатида баҳоланмоқда.

Суриядаги суний исёнчиларни қўллаётган жангари гуруҳлар Ҳизбуллоҳ гуруҳи Сурия ҳукумат кучларига йил бошида кўмак кўрсатгани учун қасос олишини билдирган эди.

Ҳизбуллоҳ гуруҳи ва Эрон Сурия президенти Башар Асаднинг асосий иттифоқчилари бўлиб ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG