Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши мисрликларни “максимал даражада босиқликка” чақирди. Бу мамлакатда чоршанба куни содир этилган зўравонлик қурбонлари сони 600 кишидан ошиб кетди.

Хавфсизлик кенгашининг айни пайтдаги раиси Мария Кристина Персевал пайшанба куниги фавқулодда мажлисдан сўнг қилган чиқишида кенгашдаги 15 аъзо-давлат мисрликларни “миллий ярашув”га чақирганини айтди.

Чоршанба куни 3 июлда ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари уюштирган намойишни тарқатиш чоғида куч қўлланилиши оқибатида юзлаб одамлар ўлган, минглаб одамлар эса ярадаор бўлган эди. Ҳукумат кучлари томонидан норозиларга куч қўлланилишини дунёнинг етакчи давлатлари, жумладан, АҚШ президенти Барак Обама кескин танқид қилган.

Миср ҳукумати ғарб давлатлари раҳбарлари танқидини “асоссиз”деб атади ва “зўравон қуролланган гуруҳлар” фаолиятини рағбатлантириш сифатида баҳолади.

Мурсий тарафдорлари жума куни ҳам намойишлар уюштиришларини билдирганлар.
XS
SM
MD
LG