Линклар

logo-print

Мусулмонлар Биродарлиги ўз тарафдорларини “Ғазаб жумаси”га чақирмоқда


Миср расмийлари ҳалок бўлганлар сони 620 кишига етганини тан олди. Аксари тинч фуқаролар.

Миср расмийлари ҳалок бўлганлар сони 620 кишига етганини тан олди. Аксари тинч фуқаролар.

Мусулмонлар Биродарлиги ҳаракати ўз тарафдорларини кўчага чиқишга чақириши ортидан Мисрда яна зўравонликлар авж олиши мумкинлигидан хавотир билдирилмоқда.

Ҳокимиятдан четлатилглан президент Муҳаммад Мурсий дохил Мусулмонлар Биродарлигининг “Ғазаб жумаси”ни уюштириш чақириғи расмийлар чоршанба кунги зўравонликларда ҳалок бўлганлар сони 620 кишига етганини эълон қилган пайтга тўғри келди. Қурбонларнинг аксари тинч фуқаролардир.

БМТ Хавфсизлик кенгаши барча мисрликларни “имкон қадар босиқлик” ва исломий қарашлардаги президент Муҳаммад Мурсий ҳокимиятдан олинишидан кейин вужудга келган вазиятда “миллий бирдамлик намойиш қилиш”га чақирди. БМТ хавфсизлик кенгаши пайшанба куни Мисрдаги вазиятга бағишланган фавқулодда мажлис ўтказди.

Айни пайтда, Миср муваққат ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг Мисрда намойишчиларга куч қўлланиши юзасидан билдирган танқидларни рад қилиб, баёнот эълон қилди.

Пайшанба куни АҚШ, Европа Иттифоқи, Туркия, Эрон ва бошқа мамлакатлар Мисрдаги зўравонликларни қоралаб, баёнот эълон қилган эди.

Миср ҳукумати халқаро танқидлар “фактларга” асосланмагани ва “зўравон қуролли гуруҳлар” тарафидан рағбат сифатида қабул қилиниши мумкин, дея билдирди.
XS
SM
MD
LG