Линклар

“The Washington Post”: Миллий хавфсизлик агентлиги қоидаларни минглаб марта бузган


“The Washington Post” фактлар Эдвард Сноудендан олинган маълумотларга асосланганини айтмоқда.

“The Washington Post” фактлар Эдвард Сноудендан олинган маълумотларга асосланганини айтмоқда.

АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги 2008 йилда ўзига берилган кенг ваколатларни ва одамлар шахсий ҳаётига оид қоидаларни минглаб марта бузган.

“The Washington Post” газетаси эълон қилган навбатдаги репортажда ана шундай дейилади. АҚШнинг энг нуфузли газеталаридан бири ҳисобланувчи “The Washington Post” репортаждаги фактлар Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноудендан бир неча ой олдин олинган маълумотларга асосланганини айтмоқда.

АҚШ ҳукумати жосусликда айблаётган Сноуден ўтган ойда Россиядан бошпана олди.

“The Washington Post” мақоласида айтилишича, Миллий хавфсизлик агентлиги томонидан йўл қўйилган қонунбузарликларнинг аксари АҚШ ҳудудида америкаликлар ёки хорижликлар ортидан рухсатсиз кузатув олиб борилганига доирдир.

Шунингдек мақолада айтилишича, ноқонуний кузатувлар жиддий қонунбузарликлардан тортиб имло хатолар натижасида имейл ва телефон сўзлашувларнинг исталмаган ҳолда кузатилишидан иборатдир.
XS
SM
MD
LG