Линклар

Теҳрон ҳайвонот боғида сақланаётган Рики лақабли 12 ёшдаги форс қоплони жаҳон тарихида ҳайвонларга ўтказилган энг мураккаб стоматологик жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди. Қоплонга ўтказилган жарроҳлик амалиётини Озодлик радиоси форс хизмати мухбири кузатиб борди ва фотосуратларга муҳрлади.

Рикига нисбатан жарроҳлик амалиётини 12 шифокор ва хамширадан иборат гуруҳ амалга оширди. Қоплоннинг пастки жағидаги икки қозиқтиши синган ва бунинг ортидан унга инфекция юққан эди.





Шифокорлар мана шу икки қозиқ тишни тилла тишга алмаштиришди. Амалиётдан сўнг Рики тезда ўзига келди ва ҳайвонот боғи мутассадилари унга совға сифатида шерик ҳам топиб бердилар.

Форс қоплони ўз туридаги энг йирик ҳайвон ҳисобланади. Уни Эрон шимолида, Турция шарқида, Кавказ тоғларида, Туркманистон жанубида ва Афғонистон ғарбида учратиш мумкин.




XS
SM
MD
LG