Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:58

Миср: Ал-Фатҳ масжидининг бир қисми намойишчилардан тозаланди


Миср хавфсизлик кучлари исломчи намойишчилар ўрнашиб олган Қоҳира шаҳридаги масжидга бостириб кирди.

Хабарларга кўра, хавфсизлик кучлари Ал-Фатҳ масжидининг бир қисмини Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг юзлаб тарафдорларидан тозалаган.

Улар 80 киши нобуд бўлган жума кунги тўқнашувлардан сўнг масжидга ўрнашиб олган эди.

Ўтган бир ҳафта давомида Миср хавфсизлик кучлари билан ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорлари ўртасида содир бўлган зўравонликларда 700 дан ортиқ одам нобуд бўлди.

Миср Ички ишлар вазирлигига таяниб Франс Пресс ахборот агентлигининг билдиришича жума кунги зўравонликлар пайтида бир мингдан зиёд намойишчи ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG