Линклар

logo-print
Филиппинда контейнерлар олиб кетаётган юк кемаси билан тўқнашиб кетгани йўловчи кема чўкиб кетгани оқибатида 200 дан ортиқ одам бедарак йўқолди.

Шанба куни Филиппин расмийлари Себу порти яқинидаги денгиз ҳудудида рўй берган воқеада 28 одам нобуд бўлганини тасдиқлади.

Денгиз чегарачиларига кўра, ҳалокат содир бўлганидан сўнг 600 дан ортиқ одам, уларнинг аксарини ўтиб кетаётган балиқчи кемалар қутқариб олган.

Қурбонларни топиш учун воқеа жойига ғаввослар жўнатилган.

Ҳалокат рўй берган пайтда йўловчи кемада 870 одам бўлгани айтилмоқда.

Йўловчи кема урилган юк кемаси эса сувга чўкиб кетмаган.
XS
SM
MD
LG