Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:51

Афғонистонда 14 киши жанггарилар ҳужуми қурбони бўлди


Афғонистонда толиблар жанггарилари уюштирган иккита ҳужумда тинч аҳолидан камида 14 киши ҳалок бўлди.

Афғонистон жанубида жойлашган Ҳелманд вилояти маъмурияти матбуот котиби Умар Звак шанба куни эрталаб Маржа туманидан кетаётган кичик автобус минага босиб портлагани оқибатида беш йўловчи қурбон бўлганини маълум қилди.

Шанбага ўтар кечаси Ҳирот вилоятидаги йўл қурувчилари жойлашган лагерга исёнчилар уюштирган ҳужумда тўққиз нафар қурувчи нобуд бўлган.

Маҳаллий полиция расмийларига кўра, толиблар жанггарилари қурувчилар лагерига автоматлар ва гранатамётлар билан ҳужум қилган.

БМТ маълумотига кўра, жорий йил биринчи ярмида Афғонистонда аҳоли кўрган талафот ўтган йил шу даврига нисбатан 23 фоизга кўпайган.

БМТ ҳисоботида 2013 йил январ-июн ойларида Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар оқибатида тинч аҳолидан 1319 киши нобуд бўлгани, 2533 нафари яралангани билдирилган.
XS
SM
MD
LG