Линклар

logo-print
2013 йил январ-июл ойларида Ўзбекистоннинг машинасозлик корхоналарида ўтган йил шу даврига нисбатан 23,2 фоизга кўп, яъни, 2,3 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Жорий йил етти ойи давомида машинасозлик заводларида ўтган йил шу даврига нисбатан 11 фоизга кўп, 145067 дона турли русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилган.

Махсус машиналар ишлаб чиқариш 47,6 фоизга, автобуслар 28,5 фоизга, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 10,4 фоизга кўпайган.

Қишлоқ хўжалиги тракторлари ишлаб чиқариш 82.1 фоизга, бошоқли дон ўрийдиган машиналар ишлаб чиқариш 44,9 фоизга ошган.

Маиший истеъмол товарларидан кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш 16,9 фоизга, тежамкор лампалар 45,2 фоизга ва телевизор ишлаб чиқариш 20,2 фоизга кўпайган.

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 10 фоиздан кўпга ошганига қарамай, “Ўзавтосаноат” ички бозор талабини қондира олмаяпти. Харидоргир автомобиллар нархи ошиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG