Линклар

Қоҳира шаҳрида исломчи намойишчилар ўрнашиб олган қуршовдаги масжид атрофида шиддатли отишмалалар рўй берди.

Телевидение жонли тарзда кўрсатган лавҳада Миср хавфсизлик кучлари Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг юзлаб тарафдори ўрнашиб олган Ал-Фатҳ масжидининг минораларига қарата ўт очаётгани акс этган.

Масжиддаги аёллардан бири Омайма Ҳалава телефон орқали Ал-Жазира телевидениесига масжиддаги вазият ҳақида буларни айтди.

- Йўқ, бу ерда ҳеч ким хавфдан ҳоли эмас. Улар масжидни ўққа тутяпти. Бу ерда ҳеч ким хавфдан ҳоли эмас, деди Ал-Фатҳ масжидидаги аёл.

Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги жума кунидан бери 173 одам нобуд бўлганини билдирди.

Миср Бош вазири Мусулмон Биродарлиги ҳаракатини расман тарқатиб юборишни таклиф қилди.

Айни пайтда, Мусулмон Биродарлиги аъзолари Ҳаракат раҳбари Муҳаммад Бадийнинг ўғли жума куни Қоҳирада содир бўлган тўқнашувда ҳалок бўлганини тасдиқлади.

Мисрда чоршанба куни рўй берган зўравонликларда 600 дан ортиқ одам ўлгани эълон қилингани ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсий тарафдорларининг кескин норозилигига сабаб бўлди.
XS
SM
MD
LG